Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг замонавий воқеликларга мослашуви давом эттирилади. Ҳамдўстликнинг ижрочи котиби Сергей Лебедев Минскда шу ҳақда баёнот берган.

"Мослашув жараёни — бу доимий жараёндир. У дунёда ва МДҲнинг ўзида юз бераётган ўзгаришлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши лозим. Албатта, бу иш давом эттирилади", — деган Лебедев журналистларга.

Унинг таъкидлашича, "замон билан баробар қадам ташлаш керак". 

"Шартлар, шароитлар ўзгармоқда. Шу сабабли, МДҲ ҳам ўз фаолиятига тузатишлар киритади", — деган МДҲ ижроия қўмитаси раҳбари.