Яқинда Москва жоме масжидига Қуръони карим бўлакларини топшириш тадбири бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси расмий веб портали.

Ушбу Қуръони карим парчалари Иккинчи жаҳон уруши даврида Курск дўғасидаги жангда ҳалок бўлган мусулмон аскарига тегишли бўлиб, у қидирув-қазилма ишлари жараёнида топилган.

Қидирув отряди қўмондони Андрей Фетисовнинг айтишича: “Ашаддий жанг бўлиб ўтган Курск дўғасининг шимолий тарафида бизнинг қидирув отрядимиз 3 ой давомида иш олиб борди. Дастлаб, биз бу номаълум аскарнинг ёнидан топган қоғоз бўлакларини қандайдир ҳужжат деб ўйладик, кейин билсак, улар Қуръони карим варақлари экан. Афсуски, биз бу аскарнинг исмини билмаймиз, лекин Аллоҳ барчанинг номини билади”, - деди Андрей Фетисов.