Россия президенти Владимир Путин телефон орқали туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўған билан Суриядаги вазиятни муҳокама қилди, деб хабар бермоқда Путин матбуот котиби Дмитрий Песковга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Аввалроқ Путин ёрдамчиси Юрий Ушаков Путин ва Эрдўған Анқаранинг "Асадни ағдариш" ҳақидаги баёнотини муҳокама қилишганини маълум қилганди.