Шавкат Мирзиёев: Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ўзига юклатилган вазифани мутлақо уддаламаяпти

Ўзбекистон 15 Декабрь 2016 37102
Фото: ЎзА

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида сўзлаган нутқида амалдаги кадрлар тизими фаолиятига танқидий баҳо бера туриб, Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ўзига юклатилган вазифани мутлақо уддаламаётганини таъкидлаб ўтди.

"Шу ўринда айтиш керакки, Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ўзига юклатилган вазифани мутлақо уддаламаяпти, десак, тўғри бўлади. Шунинг учун ушбу академияни ҳам, унинг иш услубини ҳам тубдан ўзгартириш ва раҳбар кадрларини қайта кўриб чиқиш лозим", деди президент. 

У айни вақтда маҳаллий ҳокимликларнинг вазифа ва ваколатларини ҳам такомиллаштириш талаби юзага келганини таъкидлаган.

"Ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш, ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга ошириш, қонунлар ижросини таъминлаш, жойлардаги давлат бошқаруви органлари фаолиятини самарали мувофиқлаштириш борасидаги ролини ҳисобга олиб, бугунги кунда маҳаллий ҳокимликларга қўшимча ваколатлар бериш борасида тегишли таклифлар тайёрланмоқда", деди Ўзбекистон президенти.

Маълумот учун, ушбу академия Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 20 августдаги 4745-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан давлат бошқаруви соҳасидаги раҳбар кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини тубдан яхшилаш мақсадида фаолият олиб бормоқда.

Академияда 8 та кафедра мавжуд. 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8721 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42747 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 68985 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40097 Lifestyle
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 31 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 299 Жаҳон
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2013 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 2858 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар