Америкалик ўн олти яшар қўшиқчи Жеки Иванко мамлакатнинг янги сайланган президенти Дональд Трампнинг инаугурацияси маросимида АҚШ мадҳиясини куйлайдиган бўлди. Бу ҳақда TMZ ахборот портлаи хабар бермоқда.

Ёш юлдузнинг онаси Лиза Иванконинг TMZ порталига берган маълумотга кўра, Дональд Трампнинг шахсан ўзи Жекининг менежерига қўнғироқ қилган.

Жеки Иванко (ҳақиқий исми Жаклин Мари Иванко) America's Got Talent телешоусидан сўнг машҳурлашиб кетди. У Барак Обама иштирок этган иккита тадбирда ҳам куйлаган.