Ўлим жазоси ижроси вақтида тирик қолган америкалик такроран қатл этиладиган бўлди

Жамият 15 Декабрь 2016 25601
Фото: m.24.kg

АҚШ Олий суди 2009 йилда қатл этиш вақтида тирик қолган 60 ёшли Ромелл Брумнинг шикоятини кўриб чиқишдан бош тортди, деб хабар бермоқда ABC News телеканали. 

Таъкидланишича, Брум 14 ёшли қизнинг номусига теккани учун 1984 йилда ўлим жазосига маҳкум қилинган. Маҳбус Огайода қатл этилаётган вақтда турма ходимлари унга ўлимга олиб келувчи инъекцияни киритиш учун 2 соатга яқин вақт сарфлашган, бироқ бу кутилган натижага олиб келмаган. Маҳбус оёқ-қўлларининг турли жойларига 18 марта игна санчилган. Баъзи ҳолатларда турма ходимлари шунчалик берилиб кетишганки, игнани маҳбуснинг суякларигача ботириб юборишган ва бу кучли оғриқ берган.    

Қатл муваффақиятсизликка учрагандан кейин, Брумнинг адвокатлари бир жиноят учун ҳеч ким икки маротаба жазоланмаслиги ҳақидаги қонунга кўра, жазо ҳукми устидан шикоят қилишган. Адвокатлар маҳбусни такроран қатл этиш инсон билан бераҳм муомалада бўлиш каби баҳоланиши кераклигини таъкидлашган.

Шикоят дастлаб Огайо штати олий судида кўриб чиқилган ва суд 2009 йилда Брум деярли қатл этилмагани, яъни ўлимга олиб келувчи инъекция таркибига кирган воситалар унга таъсир қилмаганини айтиб, шикоятни рад этган. 

Бугунги кунда АҚШнинг 31 штатида ўлим жазоси амал қилади. Бироқ кўп қатллар улардан бир нечтаси – Техас, Алабама, Миссури, Флорида ва Жоржия штатларига тўғри келади.

Sky News маълумотларига кўра, Брум қатл вақтида тирик қолган АҚШдаги иккинчи маҳбусдир. 1946 йилда Луизиана штатида 18 ёшли Уилли Фрэнсисни биринчи уринишда қатл этишнинг уддасидан чиқилмаган. Қатлни ижро этишда турма қўриқчиси ва бошқа бир маҳбус иштирок этган. Улар маст ҳолатда бўлганлари сабабли электр стулни нотўғри улаб қўйишган. Бироқ Фрэнсис бир йил ўтгач барибир қатл этилган.

 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31869 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17729 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 68904 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58290 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 3621 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9521 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар