Ўзбекистон 2015-2019 йилларда 1384 км автомобиль йўлини 13 тонналик бўйлама юкланганликка ўтказади. Ҳаммаси бўлиб 2020 йилгача Ўзбек миллий автомагистралининг 2,7 минг автомобиль йўли модернизация қилинади.

Бу ҳақдаги маълумот Х Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржаси давомида айтилди. 

Расмий прогнозга кўра, 2016 йилда юқори юкланганликка 274 км, 2017 йилда 270 км, 2018 йилда 312 км ва 2019 йилда 292 км автомобиль йўли ўтказилади.

Йўл ишларини тезлаштириш мақсадида "Трансйўлқурилиш" автомобиль йўллари компанияси умумий фойдаланиш автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш учун 2016 йилда Қорақалпоғистон ва вилоятларда ҳудудий пудратчи ташкилотларни яратди.

Умумий қиймати 10 млрд долларлик 2015-2019 йилларда ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш дастури доирасида автомобиль йўлларини қуришга барча инвестицияларнинг учдан бири йўналтирилади.

Маблағларнинг катта қисми миллий магистрал таркибига кирувчи 4 полосали йўлларни замонавий цемент-бетон ва асфальт-бетон қоплама билан таъминлаган ҳолда қуриш ва реконструкция қилишга сарфланади.

Жумладан, 2020 йилгача Бейнеу-Қўнғирот-Бухоро-Навоий-Самарқанд -Тошкент-Андижон автомобиль йўлини янгилаш режалаштирилган.

Ўзбек миллий автомагистралининг такомиллаштирилиши умумий узунлиги 9990 км автомобиль йўли ва 9700 км темир йўлидан иборат ЦАРЭС №2 ва №6 халқаро транспорт йўлаклари ўтказиш қобилиятини оширади. Бу трасса Ўрта ер денгизи ва Шарқий Осиёни ўзаро боғлаб, Ўзбекистон, Озарбойжон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Хитой ҳудудлари орқали ўтади.   

Буюк ипак йўлини такрорловчи автомобиль йўлагидан ҳар куни 20 дан кўпроқ давлатнинг юк машиналари ўтади. Хусусан, у орқали Ўзбекистоннинг автомобилсозлик саноати учун автомобиль деталлари, Ўзбекистондан Россия ва Украинага тўқимачилик маҳсулотлари етказилади.

Аввал маълум қилинганидек, Ўзбекистон миллий автомагистрални қуриш учун Осиё тараққиёт банкининг 1,1 млрд долларлик кредит маблағларини жалб қила олганди. Бу маблағлар "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" (А-380) ва "Тошкент-Андижон" (А-373) автомобиль йўлларининг баъзи қисмларини реконструкция қилиш учун йўналтирилган.