Венесуэла президенти Николас Мадуронинг маълум қилишича, Аргентина махсус хизмати ходимлари мамлакат ташқи ишлар вазири Делси Родригесга ҳужум қилган. Бу ҳақда Noticias24 хабар бермоқда.

«Бизнинг ташқи ишлар вазиримиз Делси Родригес Аргентина ҳукумати полициясининг унга қилинган ҳужумини тасдиқлаган», — деб хабар берган у. 
Шунингдек, Мадуронинг маълум қилишича, мазкур иш бўйича Венесуэла Аргентинага норозилик билдирган.