Google корпорацияси биргина видеороликда ўтаётган йилда содир бўлган воқеаларни жамлади. Ушбу ролик YouTube сервисида жойланди.

Видео бутун жаҳон бўйича қидирилган энг сўровбоп материаллар асосида тайёрланган. Муаллифлар дунё бўйича қайғули ва қувончли лаҳзаларни жамлашди. Ролик қуйидаги гаплар билан якунланган «Севги олдинда. Излашда давом этинг».