Жанубий Корея республикасининг ҳукмрон Сенури партияси раҳбарияти ташкилот сафида бўлиниш юз бергани учун келаси ҳафтада истеъфога чиқишини эълон қилди. Бу ҳақда, Ёнхап агентлиги хабар қилган

Мамлакат президенти Пак Кин Хега импичмент эълон қилиниши муносабати билан партия ичида парчаланиш кузатилган эди. 

«Партия Олий кенгашининг барча аъзолари 21 декабрда вазифасини тарк этишга ваъда берган партия раҳбари Ли Чжон Хёндан ўрнак олишга қарор қилди», — дейилади хабарда.