Андижон вилояти ҳокими қатор туманлар аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказди

Жамият 16 Декабрь 2016 15236

Кириб келаётган йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”, деб эълон қилиниши тарихий анъаналар муносиб давом эттирилаётгани, эл-юртимиз ҳаётида янги тараққиёт босқичи бошланаётганининг амалий исботидир.  Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган бош мақсад  халқимиз турмуш фаровонлигини янада яхшилашдан иборат. 

Кеча Андижон вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенатининг аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон ва Асака тумани аҳолиси билан очиқ мулоқотлар ўтказди. 

Жумладан, Андижон тумани Хартум қишлоғидаги Гузар маҳалласида бўлиб ўтган очиқ мулоқот давлат ҳокимияти идораларининг халқ билан яқинлиги, ислоҳотларнинг самарадорлиги ва  фуқароларнинг ҳукуматимизга  бўлган ишончи ортиб бораётганини ўзида ифода этди.

Самимий руҳда ўтган очиқ мулоқотлар давомида  вилоят ҳокими аҳоли вакиллари томонидан берилган кўплаб саволларга жавоб берди. Жумладан, меҳнат фахрийси Бекмирза Мадраҳимовнинг аҳолига суюлтирилган газ баллони етказиб бериш ва кўмир билан таъминлашни тартибга солиш юзасидан ўртага қўйган муаммоси шу жойнинг ўзида тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида ечимини топди. Фуқаро Дилфўзахон Тўхтаеванинг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида ер ажратиш ва молия муассасаларидан кредит олиш масаласида берган саволи бўйича масъул идораларнинг раҳбарларига аниқ кўрсатмалар берилди. Кўпдан буён қийнаётган муаммо ҳал этилаётганини кўрган тадбиркор ўз миннатдорчилигини билдирди.

Учрашув давомида Истиқлол кўчасида ичимлик суви таъминотини яхшилаш, Пиллакаш кўчасини асфальтлаш, транспорт хизматини яхшилаш, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этиш, аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби қатор масалалар атрофлича кўриб чиқилди. 

Худди шундай учрашув Асака туманидаги Кужган маҳалласида ҳам бўлиб ўтди.

 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53747 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69324 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36487 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20997 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61409 Жамият
«Раҳбарларимиз ишончини оқлаб ишлашда давом этаман». Фарғоналик мудира барчасини рад этди
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 1047 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 688 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 502 Жамият
Кўпроқ янгиликлар