Япония бош вазири Синдзо Абэ Россия президенти Владимир Путин билан икки давлат ўртасидаги тинчлик шартномаси бўйича муҳокама беш соат давом этганини хабар қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» маълум қилмоқда.

«Биз Владимир билан бу сафар менга қадрдон бўлган Ямагути префектурасида ушбу масалани жуда жиддий муҳокама қилдик. Жараён беш соат давом этиб, кечки 11.30 гача чўзилди. Яккама-якка суҳбат давомида ҳам 95 дақиқа жуда очиқ ва самимий суҳбатлашдик», - дея айтиб ўтган бош вазир.

Унинг таъкидлашича, тинчлик шартномаси муаммосини ҳал қилишга бўлган интилиш кучли бўлса ҳам, бу масала ҳал этилгани ҳақида гапиришга ҳали эрта. Сабаби «71 йил давомида ечилмаган муаммо» тезлик билан бартараф этилиши ҳақиқатдан йироқ.