“Бавария” ярим ҳимоячиси Чилининг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси деб тан олинди

Спорт 16 Декабрь 2016 2512
Фото: Getty Images

“Бавария” футбол клуби ярим ҳимоячиси Артуро Видаль Чилининг 2016 йилдаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди. Бундай қарорга чилилик спорт журналистлари келган, деб хабар қилади Goal. 

Аёллар орасида Янара Аедо энг яхши деб топилган бўлса, Николя Астета ҳаваскор футболда мукофотга лойиқ топилди.

Маълумот учун, Чилида ўтган йили энг яхши футбочиси деб “Барселона” дарвозабони Клаудио Браво тан олинганди. У ўтган йилнинг ёзида “Манчестер Сити”га ўтиб кетди.

Артуро Видаль эса жорий мавсумда немис Бундеслигасида 12 учрашув ўтказиб, 1 та тўп киритди.

Кўпроқ янгиликлар