Британияда коинотга картошка-гўштли пирог учирилди

Жамият 16 Декабрь 2016 5298

Буюк Британиянинг Уиган шаҳрида 20 декабрда пирогларни ейиш бўйича ўтказиладиган чемпионат шарафига коинотга метеозондга маҳкамланган картошка-гўштли пирог учирилди.

Бу антиқа тажриба муаллифлари шу тариқа пишириқнинг молекуляр тузилиши 30 км баландликда қанчалик ўзгаришини текшириб кўришга қарор қилишган. Камерага эга зонд коинотга саёҳатдан кейин Ерга муваффақиятли қайтди ва энди пирог чемпионат вақтида татиб кўрилади.

Кўпроқ янгиликлар