Бухоронинг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланишга эътибор қаратилади

Ўзбекистон 16 Декабрь 2016 10665
Фото: Flickr

2016 йил 16 декабрь куни халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Бутун мамлакатда бўлгани каби Бухоро вилоятида ҳам барқарор ўсиш суръатлари таъминланиб, турли тармоқларда салмоқли ютуқ ва марралар қўлга киритилмоқда. 

Вилоят иқтисодиёти сўнгги беш йилда бир ярим баробар ўсди. Бугунги кунда вилоятда 2 минг 240 дан ортиқ саноат корхонаси фаолият кўрсатмоқда. Келгуси беш йилда “Қандим гуруҳи конида газни қайта ишлаш комплекси барпо этиш”, “Газли конида нефтни қазиб олиш миқдорини ошириш”, “Денгизкўл, Хўжадавлат ва Шарқий Олот газконденсат конларини ўзлаштириш” каби стратегик аҳамиятга эга лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда.

Сессияда вилоятда амалга оширилиши лозим бўлган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. 

Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини таъминлашда муайян камчиликларга йўл қўйилмоқда. Ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида саноатнинг улуши мамлакатимиз бўйича эришилган марралардан анча орқада қолаётгани, қишлоқ хўжалигида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш бўйича белгиланган дастурлар ижроси етарли даражада таъминланмаётгани танқид қилинди.

"Бухоро вилоятида юксак марраларни эгаллаш биз кўзлаган кўпгина марраларга эришишда, аввало, одамларни иш билан таъминлаш, даромадини  ошириш, ишлаб чиқариш суръатларини ўстириш, бутун воҳа қиёфасини ўзгартиришда саноатнинг ривожи устувор ўрин эгаллайди", деди Президент. 

Давлат раҳбари мутасадди раҳбарлар вилоятдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиши ва амалга ошириши зарурлигини таъкидлади. 

Сессияда вилоят қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни ва таркибий ўзгаришларни давом эттириш, бунда асосий эътиборни пахта майдонларини қисқартириш ҳисобидан мева-сабзавот маҳсулотларини кўпайтириш, вилоятнинг экспорт салоҳиятини кескин ошириш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

Навоий, Жиззах, Ангрен ҳудудларида эркин иқтисодий зоналар самарали фаолият кўрсатмоқда. Бу тажрибани кенгайтириш мақсадида Ғиждувон туманида ҳам ана шундай саноат зонасини ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

Бухоронинг туризм салоҳияти жуда катта. Уни янада ошириш ҳамда самарали фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга. Президентнинг 2016 йил 2 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борада дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Олот, Қоракўл, Ромитан, Шофиркон туманларида терини қайта ишлашни йўлга қўйиш суст ҳолатда, шўрланган экин майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун зарур шароитлар яратиш, касаначилик, паррандачилик, ҳунармандликни ривожлантириш бўйича ишлар бугунги талабга жавоб бермайди.    

Мажлисда бундай вазифаларни амалга ошириш учун ҳар томонлама чуқур ўйланган, Бухоро вилоятининг шароити ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда алоҳида дастурлар ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурлиги қайд этилди. Мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди. 

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Бошқа ишга ўтгани муносабати билан Муҳиддин Эсонов Бухоро вилояти ҳокими лавозимидан озод қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тавсиясига биноан “Ўзагрокимё” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган Ўктам Барноев Бухоро вилояти ҳокими этиб сайланди.

Вобкент тумани ҳокими Асқар Жаводов, “Нуроний” жамғармаси Олот тумани бўлими раиси Саидқул Оқиев, Бухоро вилояти рус миллий маданий маркази раиси ўринбосари Ольга Ермилова ва бошқалар Президентимиз нутқида Бухоро вилоятини ҳар томонлама тараққий эттириш, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда ўз ечимини кутаётган муаммоларни бартараф этиш, бошқарув тизимидаги раҳбарларнинг масъулияти ва жавобгарлигини янада оширишга қаратилган долзарб вазифалар белгилаб берилганини, вилоят аҳолиси билдирилган танқидий фикрлардан тўғри хулоса чиқариб, барча соҳа ва тармоқларда юксак натижаларга эришиш учун астойдил меҳнат қилади, деб таъкидлади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 56332 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 32588 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 40637 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 4894 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16763 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 101026 Ўзбекистон
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 722 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Тошкентда Абдураҳмон Позилжоновнинг янги Qanotchi кафеси очилди
10:54 7392 Жамият
Кўпроқ янгиликлар