Дональд Трампнинг АҚШдаги сайлов кампанияси вақтидаги етакчи маслаҳатчиларидан бири, Жоржия штатидан конгрессмен Жек Кингстон Москвада АҚШнинг йирик бизнеси вакиллари билан ёпиқ учрашув ўтказди. Кингстон бу учрашув давомида Россияга қарши киритилган санкцияларни бекор қилиш тахминини билдирган. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.

"Трамп санкциялар билан боғлиқ вазиятни ўрганиб чиқиши мумкин. Санкциялар етарлича узоқ давом этди. Кутилган натижага эришилдими? Трамп Барак Обама ташқи сиёсатининг принципларига содиқ қолишни истамаяпти", деб айтган Кингстон АҚШнинг Миллий жамоатчилик радиосига берган интервьюсида.

Кингстон, шунингдек, интервьюсида Москвада тадбиркорлар билан учрашганини айтган. Кингстон шу билан бирга Москвада на Кремлнинг расмий вакиллари, на АҚШ дипломатлари билан учрашмаганини айтган.