2016 йилда Францияда бўлиб ўтган Европа чемпионати  мусобақасини деярли 5 миллиард нафар томошабин кузатиб борган, дейилади УЕФА томонидан берилган ҳисоботда.

Жами 51та ўйинни ТВ орқали 2 миллиард томошабин тўғридан-тўғри кузатиб борган.

Евро-2016 финали доирасидаги Португалия ва Франция терма жамоалари учрашувини (1:0) 600 миллион одам томоша қилган.

Мусобақада иштирок этадиган жамоалар сонининг ошиши натижасида қўшимча 20 учрашув ўтказилган ва бу турнир аудиториясининг яна 1,1 миллиардга кўпайишига сабаб бўлган.

Учрашувлар трансляция ҳуқуқи УЕФА томонидан 130та телеканалга сотилган ва бундан ташкилот 1,05 миллиард евро миқдорида маблағ ишлаб топган.