Facebook ижтимоий тармоғининг россиялик фойдаланувчилари янги Mу Day («Менинг куним») функциясини қўллашлари мумкин бўлади. Унда тармоқ мессенжеридаги мулоқот матнлари ўз-ўзидан ўчиб кетади. Янги функция ёрдамида дўстларингиз билан суратлар ва видеоларни ўртоқлашишингиз мумкин. Бу ҳақида tjournal нашри маълум қилди. 

My Day ўз имкониятларига кўра, Instagram ва Snapchat'нинг худди шу функцияларига ўхшаб кетади. Ана шундай "йўқ бўлиб кетувчи" хабарлар функцияси ICQ мессенжерида ҳам бор. 

Шуниси диққатга сазоворки, My Day'да контент билан ишловчи асбоблар кўп. Хусусан, сурат ва видеога нафақат қўлда ёзиш мумкин, балки турли стикерларни қўшиш мумкин бўлади. 

Манбага кўра, Messenger'ининг сўнгги версиясини  янгилаган россиялик фойдаланувчилар My Day функциясини синаб кўришлари мумкин. Ишлаб чиқарувчилар унга Prisma иловаси ва Snapchat'даги ниқобларга ўхшаш суратларни қайта ишловчи функцияга эга камера ҳам қўшишган. 

Шуниси қизиқки, Facebook'нинг расмий саҳифасида My Day функцияси ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Ҳойнаҳой, аста-секинлик билан барча фойдаланувчилар ушбу функцияни қўллашлари мумкин бўлади. 

Facebook My Day функциясининг тест режимини 2016 йилнинг сентябрида ишга туширган. Тест синови Польшада бошланган.