АҚШ президенти Барак Обама шу йил сентябрида Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтган G20 саммити чоғида Россия президенти Владимир Путин билан учрашувида Вашингтон президентлик сайловлари жараёни ҳимояси учун барча ишларни қилиши ҳақида гапирган. Бу маълумот MSNBC телекомпанияси эфирида АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Бен Родс томонидан айтилди.

"У (Обама) улар билан (Россия делегацияси аъзолари) G20 саммити доирасида гаплашди. Мен ўша учрашувда бор эдим. Кейин улар (Обама ва Путин) бир муддат ёлғиз қолишди. Президент Обама унга сайловолди жараёни муҳофазаси учун барча чоралар кўрилиши ҳақида айтган", - деган Родс.

У бу гапларни The New York Times нашрининг Обама G20 саммити доирасида Путинни Москва томонидан Қўшма штатлардаги сайловолди кампаниясига таъсир кўрсатилиши оқибатларидан огоҳлантиргани ҳақида ёзганига муносабат сифатида билдирган.

Россия бундай айбловларни бир неча марта турли даражада инкор қилиб чиққанди. АҚШ эса бундай айбловлар учун далил келтирмаган.