Қирғизистонда хитойликлар томонидан 285 миллион долларга барпо этилган завод қайтадан қурилиши мумкин

Иқтисодиёт 16 Декабрь 2016 6103

Қирғизистоннинг Талди-Булоқ Чап қирғоқли конида қурилган ҳамда рудани қайта ишлашга мўлжалланган “Олтинкен” компанияси заводи бугунги кунда ишламаяпти. У 285 миллион долларга қурилган эди, деб маълум қилган депутат Айтмамат Назаров.
 
Унинг сўзларига кўра, аввалига завод 185 миллион доллар турган. Шундан сўнг унинг қиймати 300 миллионгача кўтарилди. Шу билан бирга, завод ҳали-ҳамон ишламаяпти.
 
Созлаш ишлари бошланганда эса олтин рудасида мис ҳажми лойиҳадагидан ҳам кўпроқлиги аниқланди. Натижада эса руданинг учдан бир қисмидан Доре қотишмаси олинаётган бўлса, қолгани – мисдир.
 
«Айни кунда жараённи охирига етказиш учун керакли технологияни изламоқдамиз. Фанлар Академиясининг ўзи бунинг устида ишламоқда. Завод қурилиши қийматига келадиган бўлсак, у ҳали тасдиқланмаган. Биз халқаро аудит ўтказилишини талаб қилмоқдамиз. Шундан сўнг маблағ ҳақида гапирса бўлади», - дея маълум қилган «Киргизалтин» ОАЖ бошқарув раиси Алмаз Алимбеков.

Кўпроқ янгиликлар