Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти органлари сохта тадбиркорларнинг ноқонуний қилмишларини фош қилиш мақсадида ўтказилган тадбирда Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро Матлуба Тошбоева (исм-фамилиялар ўзгартирилган) доимий равишда сифатсиз ва хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган дори-дармон воситаларини сотиш билан шуғулланиб келганлиги аниқланди.

“Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича, унинг уйидан сотиш учун тайёрланган, сифат сертификатисиз ҳамда истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган 90 миллион сўмга яқин дори-дармон воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. Сохта тадбиркорга қилмишига яраша жазо муқаррарлиги таъминланди.