LG CES 2017 кўргазмасида HDR технологиясига мослашувчи энг янги 4K форматдаги мониторлар тақдим этилади

Технология 16 Декабрь 2016 3681
Фото: LG

HDR технологиясини қўллаб-қувватловчи 4K форматидаги мониторлар, меҳнат фаолияти ҳамда компьютер ўйинлари иловаларида ҳам бирдек тизим унумдорлигини оширишга имкон беради

Катта ўлчамли экранлар билан юқори тоифали мониторлар ишлаб чиқариш соҳасида етакчилиги тан олинган LG Electronics (LG) компанияси бу соҳани янги даражага олиб чиқмоқда: LG келаси ойда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтажак Consumer Electronics Show 2017 (CES – Электрон истеъмол маҳсулотлари кўргазмаси)да HDR технологияси билан мослашувчан UHD 4K форматдаги 32 дюймли мониторни намойиш этмоқчи. 

Бугунги кунда истеъмолчиларга фильмлардан ўйинларгача кўплаб маҳсулотлар HDR форматида тақдим этилмоқда. Ҳатто, унчалик талабчан бўлмаган истеъмолчилар ҳам HDR технология тақдим этадиган юқори сифатли тасвирни бир онда ажрата олади. Шу боисдан, ишлаб чиқарувчилар ушбу истиқболли технологиянинг барча салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишга уринишмоқда. HDR технологиясини қўллаб-қувватловчи мониторлар, тасвир сифатини профессионал даражасини ҳамда рангларнинг ёрқин ва тўйинган тусда бўлишини таъминлайди. Бундай мониторлар санъат соҳасидаги мутахассислар, компьютер ўйинлари ишқибозлари билан бирга, тасвирнинг юқори сифатига эътиборсиз бўлмаган ҳар бир фойдаланувчига муносибдир. 

LG компанияси фаол ривожланаётган HDR таркиб соҳасида бир қадам олдинда бўлиш учун 32 дюймли UHD 4K (32UD99 модели) форматдаги, 3840 х 2160 пиксел ўлчамли, HDR10 технологиясига мос келувчи монитор ишлаб чиқди. У тасвирнинг кенг ранглар гаммасини ва ёрқинликнинг кучайтирилган даражасини таъминлай олади. HDR10 стандарти монитор ёрқинлигини кучайтиради, бу эса фойдаланувчига фильм ва суратларни янада қулайлик билан таҳрир қилиш имконини беради. 

Бундан ташқари, 32UD99 мониторига DCI-P3 ранг кенглигининг 95 фоиздан ортиқроғини акс эттира оладиган IPS матрицаси ҳам ўрнатилган. Бу эса, мониторни турли хил медиа-контент билан ишловчилар учун ажойиб маҳсулотга айлантиради. Таҳрирчилар соҳадаги энг юқори стандартлар асосида ранг узатишнинг ўта аниқлигини таъминловчи True Color Pro функциясини ҳам баҳолай олишади. HDR технологиясига мос келувчи янги авлод ўйин консоллари пайдо бўлиши билан 32UD99 монитори бутун дунёдаги замонавий компьютер ўйинлари ҳаваскорлари учун энг ажойиб маҳсулот сифатида ўзини намоён этади. Чунки, HDR формати уй шароитларидаги кўнгилочар машғулотларнинг янги стандартига айланмоқда. 

32UD99 модели нафис дизайн ва ёрқин ташқи кўринишга эга бўлгани боис, монитор ўчирилган ҳолатда ҳам атрофдагиларнинг эътиборини ўзига қарата олади. Модель USB Type-C қурилмаси билан жиҳозлангани сабабли унда ишлатиладиган кабеллар сони имконқадар камайтирилади. Унинг аниқ кўриниши ромсиз экран ва ажойиб ArcLine подставкалари билан тўлдирилади. 4К форматидаги тасвирларни узатиш, мониторга уланган ноутбукни қувватлаш ва маълумотларни экранда акс эттириш учун атиги бир дона кабел кифоя қилади. 32UD99 модели кабеллар ва симларнинг аралашиб кетишидан халос қилиши билан ҳам янада нафисроқ кўринади. Унга ўрнатилган товуш кучайтиргичларда LG Rich Bass технологияси қўлланилган бўлиб, аниқ-тиниқ товушни тинглаш мумкин. 


 
LG компанияси CES 2017 кўргазмасида, шунингдек, 34 дюймли 21:9 ўлчамли UltraWide™ Mobile+ (34UM79M модели) мониторини ҳам намойиш этади. У дунёдаги энг биринчи мультимедиа монитори бўлиб, Chromecast технологиясини қўллаб-қувватлайди. 34UM79M модели фойдаланувчилари ўзларининг севимли фильмлари, мусиқа, ўйин ва кўплаб бошқа медиа маҳсулотларини мобиль қурилмаси орқали мониторда намойиш эта олишади. UltraWide форматидаги бу монитор ўз эгаларига кўп вазифали тартибда, бир экраннинг ўзида бир вақтда шахсий компьютер ва мобил қурилмада ишлаш имконини беради. Бундан ташқари, Dual Controller Plus билан биргина клавиатура ва сичқонча ёрдамида шахсий компьютер ва смартфон/планшетни бошқариш мумкин. Аммо, бу ҳали ҳаммаси эмас! LG Mobile+ Monitor иловаси масофадан турган ҳолда монитор созламалари, хусусан сигнал манбаси, товуш баландлиги, экран томонлари нисбати, «сурат ичида сурат» (PIP) / «ёнма-ён сурат» (PBP) функцияларини қулайлик билан ўзгартириш имконини тақдим этади.
 
LG компанияси, шунингдек, UltraFine™ 5K ва 4K форматидаги дисплейлардан ташқари Лас-Вегасдаги кўргазмада 34 дюймли, 21:9 UltraWide (34UC99 модели)ни ҳам намойиш этади. У AMD FreeSync, 1ms Motion Blur Reduction, Dynamic Action Sync, Black Stabilizer ва ўйин кенглигини қабул қилиш ёрқинлигини кучайтирувчи бошқа функцияларни қўллаб-қувватлайди. 

«LG муҳандислари бозорда бизнинг етакчилигимизни сақлаш мақсадида янги технологиялар ва долзарб тенденцияларни янги авлод мониторларимизда умумлаштириш борасида меҳнат қилишмоқда», - дейди LG Home Entertainment компанияси президенти Брайан Квон (Brian Kwon). - «LG истеъмолчиларга соҳадаги энг инновацион ва юқори даражадаги мониторларни таклиф этишга тинимсиз ҳаракат қилади. Юқори ўлчамли ва HDR технологияси билан уйғунлашувчи мониторлардан тортиб, замонавий ўйинлар ва кўп вазифали тартибга мослаштирилган  UltraWide каби мониторлар шулар жумласидан». 

CES 2017 кўргазмасига ташриф буюрувчилар LG компаниясининг энг янги инновацион мониторларини Las Vegas Convention Center павильонининг марказий залидаги 11100 рақамли стендида ўз кўзлари билан кўришлари мумкин. 

LG интернетда: 

Facebook
Instagram
LGblog.uz
Mover.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Кун янгиликлари
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 14699 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 43918 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46011 Lifestyle
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Ҳаракатлар стратегияси хонаси” очилди
UMS марказий офисида «Artel Mobile» сотувлар офиси очилди
Янги авлодга қандай эришамиз?
АҚШ ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий машқларни бошламоқда
09:44 353 Жаҳон
Экспертлар КХДР ракета-ядро кучлари қўмондонлиги қаерда жойлашганини аниқлашди
09:40 1059 Жаҳон
Американинг 10 дан ортиқ дипломати Кубада «акустик ҳужум»га учради
09:35 533 Жаҳон
Россия ҲКК ИШИДнинг 200 дан ортиқ жангарисини йўқ қилди
09:24 961 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар