McLaren «юбилей» автомобилини ишлаб чиқарди

Технология 16 Декабрь 2016 5774

Буюк Британиянинг McLaren компанияси ўзининг замонавий тарихида 10 мингинчи автомобилини ишлаб чиқди. Компаниянинг махсус бўлинмаси MSO томонидан Ceramic Gray тусидаги 570S русумли модели «юбилей» машинаси бўлди. 

Компаниянинг янги тарихидаги илк суперкари MP4-12C бўлган эди. У 2011 йилда компаниянинг McLaren Production Centre ишлаб чиқариш иншооти барпо этилгач, йўлга қўйилган эди. Шундай қилиб, 10 мингта автомобиль ишлаб чиқиш учун фирмага беш йил талаб қилинди, албатта, 1990 йилларда ишлаб чиқилган афсонавий McLaren F1 моделини ҳисобга олмаганда. «Макларен» бош директори Майк Флюиттнинг сўзларига кўра, илк беш минг автомобиль 42 ойда ишлаб чиқилган. Кейинги беш минг донани ишлаб чиқиш учун эса, 22 ой сарфланган. 

«Юбилей» купеси McLaren 570S ва компания бош директори Майк Флюитт

Бугунги кунда, Британия маркаси моделлари устида 750 киши олиб боради. 2016 йилда компания Sport Series: 540C, 570S ва 570GT моделларини ишлаб чиқариш мақсадида қўшимча иш сменасини жорий қилди. Шу билан бир кунда йиғилган машиналар сони 20 донага етди. Шунингдек, 2016 йил компания учун учинчи йилдирки даромадли бўлди. McLaren йил охиригача 3 мингга яқин маҳсулотини сотишни режалаштирган. 2015 йилда бу рақам 1654 тани ташкил этган эди. 

Ҳозирда Уокинг компанияси 650S вориси устида ишламоқда. У 3,8 литрли ва 700 от кучига эга V8 жуфт турбо мотор негизида гибрид қурилма билан жиҳозланиши ҳам мумкин. Унинг тақдимоти кейинги йилда бўладиган Женева автокўргазмасида бўлиши кутилаяпти.

McLaren 540C
McLaren 570GT
Кўпроқ янгиликлар