Мирзиёев: Деҳқон бой бўлса – давлат бой бўлади

Ўзбекистон 16 Декабрь 2016 15788

Аввал хабар берганимиздек, 2016 йил 15 декабрь куни халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. 

Давлатимиз раҳбари Тошкент вилоятида саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги тармоқларида, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқларда замонавий уйлар барпо этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида, ижтимоий соҳаларда муайян натижаларга эришилаётганини таъкидлади. 

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йирик лойиҳаларни бошлаб берган Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг улкан хизматлари ҳақида алоҳида тўхталди. 

Жорий йилнинг ўтган 9 ойида вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ўсиши 106,9 фоизни, жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 106,8 фоиз, хизмат кўрсатиш ҳажми 116,3 фоизни ташкил қилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 6,4 фоизга ўсиши таъминланди. 

Вилоятда амалга оширилаётган ишларни қайд этиш билан бирга, галдаги вазифалар, ечимини кутаётган муаммолар хусусида ҳам атрофлича сўз юритилди. 

Қишлоқ хўжалигини босқичма-босқич ислоҳ қилиш, фермер хўжаликлари экин майдонларини оптималлаштириш асосида йириклаштириш, уларнинг молиявий-иқтисодий аҳволини янада яхшилаш лозим. Пировардида қишлоқ аҳолисининг даромади ва турмуш даражасини ошириш, қишлоқлар қиёфасини тубдан ўзгартириш, замонавий инфратузилмаларни янада ривожлантириш имконияти кенгаяди. Бу борада Тошкент вилоятида барча имкониятлар мавжуд, деди давлатимиз раҳбари. 

Пойтахт вилояти ерининг унумдорлиги, ҳосилдорлиги билан республикамизнинг бошқа ҳудудларидан ажралиб туради. Бу имкониятдан самарали фойдаланиш учун ерни ҳақиқий деҳқонга, фермер бўламан, деб кўзи ёниб турган миришкорларга бериш керак. Деҳқон бой бўлса, давлат бой бўлади, деди Президентимиз. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 сентябрдаги «2016 − 2018 йилларда Тошкент вилояти шаҳарлари ва туманларини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги қарори пойтахт вилоятини ҳар томонлама ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиши алоҳида қайд этилди. 

 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13689 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67817 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37008 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 449 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 846 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 609 Иқтисодиёт
Кўпроқ янгиликлар