Мирзиёев: Эскича ишлашга ҳаққимиз йўқ

Ўзбекистон 16 Декабрь 2016 44512

2016 йил 15 декабрь куни халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтгани ҳақида хабар қилинган эди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, нутқ сўзлади, деб хабар қилмоқда ЎзА агентлиги.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари каби Сирдарё вилояти ҳам изчил ривожланиб бормоқда. Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 2015 йил 9 мартдаги фармойишига мувофиқ ишлаб чиқилган 2015-2019 йилларда Гулистон шаҳрида дренаж тизимини янада такомиллаштириш, мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва ер ости сув сатҳини камайтириш, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастури улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларига асос бўлмоқда. Шаҳар ва қишлоқларда янги уй-жойлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилмоқда. 

Сирдарё иссиқлик электр станцияси, “Жиззах” эркин иқтисодий зонасининг Сирдарё филиали мамлакатимиз иқтисодиётида алоҳида ўрин тутмоқда. “Река мед фарм” ва “Гулистон медтехника” қўшма корхоналари, “Бек” бирлашмасида ишлаб чиқариш ҳажми ортмоқда. Янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилмоқда. 

Сессияда асосий эътибор Сирдарё вилоятида амалга оширилиши лозим бўлган масалаларга қаратилди. 

“Халқимиз билдирган ишончни оқлаш учун эскича услубда ишлашга ҳаққимиз йўқ. Одамлар янада яхши яшаши учун биздан катта ўзгаришлар, натижалар кутмоқда”, - деган давлатимиз раҳбари. 

Вилоят иқтисодиётини ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш, туманларни субвенциядан чиқариш, янги корхоналар ташкил этиш, аҳолини иш билан таъминлаш, қишлоқ хўжалигини таркибий ўзгартириш бўйича белгиланган истиқболли лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди. 

 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9709 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22589 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45430 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46864 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 436 Жамият
Месси оғир кунда «Барселона»ни ташлаб кетмайдиган бўлди
13:15 1056 Спорт
Кўпроқ янгиликлар