«Барселона» ҳужумчиси Неймар «Реал» футболчилари орасида қайси футболчини каталонияликлар сафида кўришни исташи ҳақида берилган саволга жавоб қайтарди.

Неймар бу ўринда ўз ватандошини жамоада кўришни истаётганини таъкидлаб ўтди.

«Менда шундай имконият бўлса, Марселони танлаган бўлардим. Чунки у менинг яқин дўстим», деган Неймар.