АҚШ ҳукумати Филиппинга бу мамлакат президенти Родриго Дутерте сиёсатидан хавотири сабабли молиявий ёрдамни узайтирмайди, деб ёзмоқда Independent нашри.

АҚШнинг Филиппиндаги элчихонаси вакиллари "мамлакатда фуқаролик эркинликлари бузилиши бўйича катта хавотир мавжудлиги" ва молиявий ёрдам кейинги 5 йилга бекор қилинишини тасдиқлашди.

430 млн доллардан кўпроқ бўлган бу грант "адолатли ва демократик бошқарувга содиқликни намойиш қилувчи ва маблағларни ўз халқи турмуш тарзини яхшилашга йўналтирувчи" давлатларга тақдим қилинади. Маблағлар ночор ҳудудлардаги турмуш тарзини яхшилашга сарфланади.

"Биз Филиппиндаги воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз", деб айтганлар АҚШ вакиллари.