Обама: АҚШдаги сайловларга аралашган Россияга нисбатан жавоб чоралари кўрилади

Жаҳон 16 Декабрь 2016 15218
Фото: REUTERS

АҚШ президенти Барак Обама Вашингтон Россияга қарши чоралар кўришини маълум қилди. Бу сайлов жараёнига “аралашиш” билан боғлиқ.

"Менинг фикримча, биз ўзга мамлакат ҳукумати сайловларимизга таъсир кўрсатишга уринганида албатта чоралар кўришимиз керак ва буни амалга оширамиз", - деган Обама NPR радиосига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ "ўзлари танлаган вақт ва ерда" жавоб қайтаришади.

"Булардан нимадир оммага маълум қилиниши мумкин, нимадир эса – йўқ. Жаноб Путин менинг бу масаладаги фикримдан яхши хабардор, сабаби мен у билан бу ҳақда гаплашдим", - дея таъкидлаб ўтди Обама.

Маълумот учун, АҚШ разведка ҳамжамияти расмий вакиллари октябрда сайлов тизимларига ҳужум ортида россиялик хакерлар турганини маълум қилишди. Кейинроқ Марказий разведка бошқармаси Москвани ОАВ орқали Демократик партия серверларини бузиб киришда айблади. Бу Дональд Трампга президент бўлишида ёрдам бериш мақсадида амалга оширилган. Шу билан бир қаторда, Федерал қидирувлар бюроси бундай фикрларга қўшилмади. Оқ уй эса кейинчалик сайлов кунида хакерларнинг ҳеч қандай фаоллиги кузатилмаганини тан олган.
 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47932 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64447 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34943 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19946 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75709 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60451 Жамият
Оқ коала ижтимоий тармоқларда сенсацияга айланди
19:05 79 Жаҳон
Инсон органлари, тўқималари ва ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақидаги қонун лоийҳаси муҳокамага қўйилди
Австралия қаҳрамони 2 миллион боланинг ҳаётини сақлаб қолди (фотожамланма)
19:01 311 Жамият
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми бўлиб ўтди
Кўпроқ янгиликлар