Олимлар: Интернет ва ноутбуклар ўқишга салбий таъсир кўрсатади

Lifestyle 16 Декабрь 2016 4170

Интернетга кириш имкони мавжуд бўлган компьютерлар Америка университетларидаги талабаларнинг ўқишига салбий таъсир кўрсатиши маълум бўлди. Бу борада ўтказилган тажрибада ҳатто энг ақлли талабалар ҳам ёмон натижа кўрсатишди. Psychological Science журналида чоп этилган мақолада шу ҳақида сўз юритилди.  

Мичиган штати университетида фаолият юритувчи Сьюзан Равицца ва унинг ҳамкасблари мақола муаллифлари ўтказган психология курсларига қатнаган юзлаб талабаларнинг ўқишини кузатиб, ана шундай хулосага келишди. Олимларнинг таъкидлашича, талабалар тажрибада иштирок этишга ўзлари розилик беришган ва уларнинг онлайн-фаолликлари назорат остида бўлишини билишган. 

Олимлар талабаларнинг бир қисмига компьютер ва тармоқлардан фойдаланишга рухсат беришган. Бошқалари эса вақтинчалик бундай имкониятдан маҳрум қилинган. Баъзи иштирокчилар эса фақат билим олиш мақсадида интернетдан фойдаланган. 

15 маърузадан иборат курс охирида Равицца талабалар орасида блиц-тест ўтказган. Ушбу тажриба натижалари кутилганидек бўлиб чиққан - якуний назорат ишида компьютердан фойдаланиш имконига эга бўлган талабалар бундай имкондан маҳрум бўлган талабаларга қараганда ёмон баҳо олишган.

Шуниси қизиқ-ки, ноутбуклардан билим олиш мақсадида фойдаланиш талабаларга ҳеч қандай ёрдам бермаган - уларнинг натижаси "компьютерли" гуруҳ натижаси билан деярли бир хил бўлган. Олимнинг сўзларига кўра, маърузани қўлда ёзиш талабаларни бошқа нарсага  чалғимасдан, маълумотларни яхши эслаб қолишга ёрдам берган. 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70720 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36927 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21340 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80658 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61756 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган қайиқ чўкиб кетди
00:20 0 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 12 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 179 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 946 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 618 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар