Россия президенти Владимир Путин ва Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған Остонада (Қозоғистон) Сурия мухолифат вакиллари ва Асад режими ўртасида тинчлик музокараларини ўтказишга келишиб олишди. Бу ҳақида Daily Sabah нашри хабар берди.

Японияга ташрифи давомида ўтказилган матбуот конференциясида сўзга чиққан Владимир Путин Остонадаги музокаралар БМТнинг Женевадаги музокараларига қўшимча сифатида ўтказилишини маълум қилди. 

У ҳозирги вақтда Анқара Ҳалабдан чиқишда воситачилик қилишга ёрдам бераётганини таъкидлади. 

Шунингдек РФ раҳбари Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг у билан бирга Сурияда тинчлик қарор топиши йўлида кўп ишлар қилаётганини қўшимча қилди. 

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни Туркиянинг саъй-ҳаракатлари билан Ҳалаб шарқидан тинч аҳоли ва мухолифат жангчиларини эвакуация қилишга эришилди.