Фото: fichajes.net

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳимоячиси Сократис Папастатопулос «Реал» қизиқишлари доирасига тушиб қолган. Бу ҳақда Bild нашри хабар тарқатди.

Манба берган маълумотларга кўра, мадридликлар 28 ёшли Греция терма жамоаси футболчисининг ўйинларини кузатиш учун бундеслигадаги иккита учрашувга ташриф буюришган.

Бундан ташқари, «Реал» ЕЧЛнинг «Боруссия»га қарши жавоб учрашувида (2:2) футболчи билан алоқага ҳам чиқиб кўрган.

Мадридда 2019 йил дортмундликлар билан шартномаси тугайдиган Папастатопулосни Пепега ўринбосар сифатида кўришмоқда.