Рио Фердинанд муҳтож болаларга Рождество совғалари учун 500 минг фунт ажратди

Спорт 16 Декабрь 2016 1624

«Манчестер Юнайтед» жамоасининг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд муҳтож болаларга Рождество совғалари олиб берилиши учун 500 000 фунт маблағ ажратди.

Тhe Daily Mail хабарига кўра, Манчестердаги Key 103 радиостанцияси «Пуллар болалар учун» номи остида хайрия тадбири ташкиллаштирган ва 38 ёшли Фердинанд ўзининг Rosso номидаги ресторани даромадидан 500 минг фунт миқдордаги маблағни ажратиб, сахийлик қилган.

«Мен бир ота сифатида қайсидир бола Рождество тонгида совғасиз бўлишига йўл қўя олмасдим. Key 103 ажойиб лойиҳа бошлабди! Рестораним ва мен бу тадбирда қатнашаётганимдан хурсандман, энди шаҳримиздаги кўплаб болалар Рождество куни хурсанд бўлишади», — деган Фердинанд.

Шунингдек, Фердинанд шаҳардаги уйсизлар жамиятига 11 500та ётоқ-қоплари олиб берган.

Маълумот учун, Рио ўтган йилнинг майида рафиқаси Ребекка саратондан вафот этганидан кейин, 3 фарзандини ёлғиз тарбияламоқда.

Кўпроқ янгиликлар