«Реал» яримҳимоячиси Криштиану Роналду клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати вақтида қўлланилаётган видеотакрорларга танқидий муносабатда бўлди.

«Футбол вақтида ТВдан фойдаланилмайди», – дея киноя қилган Роналду.

ФИФА байроғи остида ўтаётган клублар ўртасидаги ЖЧда видеоассистент хизматидан икки марта фойдаланишга улгурилган. Битта вазиятда пенальти белгиланган бўлса, иккинчи вазиятда ҳакам гол киритилган вазиятда офсайдни қайд этиб ўтган.