Россия Марказий банки асосий фоиз ставкасини ўзгартирмади

Иқтисодиёт 16 Декабрь 2016 3366
Фото: РИА "Новости"

Россия Марказий банки яна бир бор қайта молиялаш ставкасини ўзгартирмасликка ва 10 фоиз даражасида сақлаб қолишга қарор қилди. Бу ҳақда, Бош молиявий муассаса сайтида хабар қилинган. 

“Россия банки директорлар кенгаши 2016 йил 16 декабрда асосий фоиз ставкасини ўзгартирмасликка қарор қилди. У йиллик 10 фоизлик даражада сақлаб қолинган. Қайд этилишича, инфляция суръати ва иқтисодий фаоллик, умуман, прогнозга мос келади, пул қадрсизланиши билан боғлиқ таваккалчиликлар бирмунча пасайган”, — дейилади хабарда. 

Марказий банкнинг изоҳлашича, қайта молиялаш ставкасини пасайтириш имконияти 2017 йилнинг биринчи яримида кўриб чиқилади. 

Кўпроқ янгиликлар