Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Муҳаммад V Янг ди-Пертуан Агонг XV ни Малайзия подшоҳи сифатида тахтга ўтирганлиги муносабати билан муборакбод этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда

«Аминманки, Ўзбекистон ва Малайзия орасидаги ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган ҳамда тобора мустаҳкамланиб бораётган кенг қамровли ва узоқ муддатли ҳамкорлик алоқалари дўст халқларимиз равнақи йўлида бундан кейин ҳам изчил ривожланаверади», — деб ишонч билдирилади давлат раҳбари мактубида.

Шавкат Мирзиёев аъло ҳазратларига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва фаолиятида улкан зафарлар, биродар Малайзия халқига эса тинчлик, фаровонлик ва доимий тараққиёт тилади.