Ҳар бир миллатнинг миллий таоми ўзгача мазали. Серқуёш ўлкамизнинг ҳар бир ҳудуд, вилояти ўзининг турли туман таомларига эга. Мисол учун, Бухорода «Оши сўфи», Хоразмда «Тухумбарак», Жиззахда «Салла сомса» ва Самарқанд нонлари шулар жумласидандир.

Санаб ўтилган таомлар аслидек мазали бўлиши учун ўз муҳитининг табиати, суви, тайёрлаш усули ва энг муҳими — керакли масаллиқларнинг тўғри танланиши каби, бошқа ерда топиб бўлмас шарт-шароитлар лозим. Биз сизга таклиф қилаётган тандир кабоб юқоридаги шартларга мос келади.

Бизнинг қўй-қўзилар эрта тонгдан то қош қорайгунга қадар 100 дан ортиқ бўлган турдаги ўт-ўланлардан озиқланади, дарё ўзани ва булоқлардан сув ичади. Шунингдек, улар ҳар куни 10-15 километр масофада ҳаракатланиб, ўтлаши — улардан тайёрланадиган тандир гўштининг беқиёс мазали бўлишига сабаб ҳисобланади.

Бундан ташқари, биз тандир кабоб тайёрланишида табиийликка кўпрок эътибор қаратамиз. Ҳеч қандай замонавий таъм берувчи воситаларсиз, соус, майонезларсиз фақатгина тоғ арчаси-ю, тоғ зирасидан фойдаланамиз.

Яқинда эса, тандир гўшт мухлислари учун махсус замонавий хизмат: уйдан чиқмай туриб, веб-сайт ҳамда Телеграм БОТ ёрдамида буюртма қилиш имконини тақдим этдик.

Бунинг учун TAOM24.uz сайтимизга ташриф буюришингиз ёки Телеграмдан @Tandir_BOT’ни излаб, тандир гўштини буюртма қилаверишингиз мумкин.

Хизмат ҳозирча, фақатгина Тошкент шаҳри учун амал қилмоқда

Буюртма қилинг, татиб кўринг ва ўзингиз баҳо беринг. Фикр ва мулоҳазаларингизни, таклиф ва шикоятларингизни ҳам кутамиз:

Реклама ҳуқуқи асосида