Тошкент вилояти ёшларини иш билан таъминлаш кучайтирилади

Ўзбекистон 16 Декабрь 2016 6460

2016 йил 15 декабрь куни халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтгани ҳақида аввал хабар берилган эди. Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА агентлиги хабар қилмоқда. 

Танқид ва таҳлил руҳида ўтган йиғилишда Президентимиз Тошкент вилояти ёшларини иш билан таъминлаш борасида сусткашликка йўл қўйилаётгани, коллеж ўқувчиларининг давомати назоратсиз қолаётганини қайд этар экан, мутасаддилар бу масалага алоҳида эътибор қаратиши зарурлигини таъкидлади. 

Вилоят ҳудудида фойдаланилмай турган бино ва иншоотларни инвестиция киритиш шарти билан "ноль" қийматда сотиш бўйича берилган топшириқларни ўз вақтида бажармагани учун Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Д.Ҳидоятовга ҳайфсан берилди. 

Тошкент вилояти – катта иқтисодий салоҳиятга, улкан имкониятларга эга ҳудуд. Замонавий саноат тармоқларини ривожлантириш, халқаро бозорда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган янги корхоналар барпо этиш ва мавжуд қувватларни модернизация қилиш бугунги куннинг долзарб масаласидир. Экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини экспорт фаолиятига жалб этишни муттасил ошириб бориш зарур, деди Президентимиз. 

Йиғилишда вилоятни барча соҳаларда янада ривожлантириш, саноат салоҳиятини ошириш, ижтимоий инфратузилмасини модернизация қилиш масалалари таҳлил этилди. Тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига мавжуд камчиликларни бартараф этишга доир кўрсатмалар берилди. 

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Бошқа ишга ўтгани муносабати билан Ислом Эргашхўжаев вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи вазифасидан озод этилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тавсиясига биноан Ангрен шина заводи директори лавозимида ишлаб келаётган Шукурулло Бобоев Тошкент вилояти ҳокими этиб сайланди. 


 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90155 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 44906 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50538 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8875 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19719 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 0 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 510 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 840 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 599 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 451 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар