Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Шри-Ланкага кўп кунлик ташрифини якунлаб, 16 декабрнинг 2-ярмида Ҳиндистонга давлат ташрифи билан етиб келди. Бу ҳақда Тожикистон президентининг матбуот хизмати маълум қилди.  

Нью-Деҳли аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ҳиндистон олий раҳбариятининг вакиллари кутиб олдилар.  

Раҳмоннинг Ҳиндистонга ташрифи доирасида олий даражадаги учрашувлар ўтказилади. Музокаралар якунларига кўра ҳамкорлик ҳақида бир қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.