Тўйтепа шаҳри Тошкент вилоятининг маъмурий марказига айлантирилади

Ўзбекистон 16 Декабрь 2016 20356
Фото: 1news.uz

Тошкент вилоятининг маъмурий маркази тез орада Ўзбекистон пойтахтидан Тўйтепа шаҳрига ўтказилади. Айни вақтда, шаҳар Тошкент вилояти Ўрта-Чирчиқ туманининг маъмурий маркази ҳисобланади. 

Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоят Халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги маърузасида сўз юритди. 

«Икки-уч йилдан сўнг, Тўйтепа тўлиқ янги кўриниш касб этади: бу ерда янги уйлар пайдо бўлади. Тошкентдан бу шаҳарга тезюрар автомагистраль қурилади», — деган Мирзиёев. 

2016 йил 15 декабрь куни халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтгани, унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этгани хабар қилинган эди. 

Сессияда ташкилий масала кўрилган, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тавсиясига биноан Ангрен шина заводи директори лавозимида ишлаб келаётган Шукурулло Бобоев Тошкент вилояти ҳокими этиб сайланганди. 

1973 йилда шаҳар мақомини олган Тўйтепада 29 мингдан ортиқ аҳоли истқомат қилади. У Тўйтепа темир йўл бекатидан 4 км узоқликда, Тошкент-Қўқон автойўли ёнида, Тошкент шаҳридан 25 км жанубда жойлашган. 

 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36305 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 76200 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11692 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142470 Жамият
Мирзо Улуғбек туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
10:46 158 Жамият
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 134 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 2127 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 1504 Lifestyle
Швециялик яҳудий Фаластинга пиёда жўнади
10:19 686 Жамият
Чимёнда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди
10:12 1454 Жамият
Кўпроқ янгиликлар