Uzcard пластик карталар эгалари 14 ва 15 декабрь кунлари харидларни амалга ошириш ва мобил ҳамда интернет-тўловлардан фойдаланишда бир қатор қийинчиликларга дуч келишди.

Терминалларнинг процессинг маркази билан узилишлари соат 11:00 дан 12:30 га қадар транзакциялар фаоллигининг ортиши билан боғлиқ. Бу ҳақда Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази ўз сайтида хабар берган.

Хабарда мазкур ҳолат юзасидан чоралар кўрилаётгани маълум қилинган. Шунингдек, янги йил олди кунлари карта эгаларига харидлар ва онлайн тўловларни куннинг иккинчи ярми ва кечки вақтга режалаштиришлари тавсия қилинди.