Жанубий Кореяда фавқулодда ҳолат эълон қилинишига нима сабаб бўлди?

Жаҳон 16 Декабрь 2016 19320

Жанубий Корея республикаси ҳукумати 16 декабрь куни фавқулодда ҳолатнинг юқори даражасини эълон қилди. Бунга мамлакатдаги паррандачилик фермаларида парранда гриппининг тез суръатларда тарқалаётгани сабаб бўлган.

Ҳукуматнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, улар парранда гриппи тарқалишига барҳам бера олмаяпти. У мамлакатнинг турли туманларига кириб бормоқда. Шу муносабат билан, республика ҳукумати фуқароларга мурожаат қилиб, эпидемияга қарши курашишда кўмак беришни сўраган ва инфекцияни жиловлаш бўйича янги чораларни эълон қилган. 

Корея қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик вазири Ким Чжэ Су махсус мурожаат билан чиқиш қилган. Унинг қайд этишича, мамлакат марказий ва жанубий туманларининг икки ҳудудида 17 ноябрда аниқланган инфекция, кейинчалик, бошқа туманларда ҳам аниқланган. 

"Бу сафар бизга H5N6 намунаси хуруж қилмоқда. У 2008 йили Кореяда пайдо бўлган H5N8 намунасидан хавфлироқдир. Шу боис биз унинг тез суръатларда тарқалишини тахмин қилаяпмиз", - деб огоҳлантирган Ким. Унинг айтишича, гарчи мамлакатда бир ойда 16 млн парранда йўқотилган бўлса-да, эпидемия тарқалиши давом этиши, етказилган зарар миқдори ортиши мумкин. 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51241 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16133 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98413 Ўзбекистон
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 1 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 15 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 53 Спорт
Яна бир давлат Венесуэлага қарши санкциялар киритади
09:53 385 Жаҳон
Барселонадаги теракт ижрочиси деб гумон қилинган шахс полицияга келиб, айбсизлигини айтди
09:50 639 Жаҳон
Каталония ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди
09:42 902 Жаҳон
Атлантика океани жанубида кучли зилзила юз берди
09:40 272 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар