АПЛ, 17-тур. "Челси" "Кристал Пэлас"ни мағлуб этиб, яқин таъқибчисидан 9 очко илгарилаб кетди

Спорт 17 Декабрь 2016 5883
Фото: Daily Mail

АПЛнинг 17-турида "Челси" сафарда "Кристал Пэлас"га қарши майдонга тушди. "Селҳерст Парк" ўйингоҳида кечган учрашув "Челси"нинг кичик 0:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Учрашувдаги ягона голни 1-бўлим охирларида Диего Коста киритди. 

Шу тариқа, Антонио Конте шогирдлари АПЛда қаторасига 11та учрашувда ғалаба қозонди. Ҳозирда жамоа 43 очко билан энг яқин таъқибчиларини 9 очкога ортда қолдирмоқда.

АПЛ, 17-тур.
Кристал Пэлас – Челси 0:1 (0:1, 0:0)
Гол:
0:1 – 43 Диего Коста.
Огоҳлантиришлар: Уорд (17), Диего Коста (22), Канте (60), Дилэйни (82), Фабрегас (90).

Кўпроқ янгиликлар