Барак Обама: Россияда "нефть, газ ва қурол"дан бошқа нарса ишлаб чиқарилмайди

Жаҳон 17 Декабрь 2016 30220

Американинг амалдаги давлат раҳбари Барак Обама Россия иқтисодиёти хусусида кескин фикрларини билдирди. Унинг фикрича, Россияда "нефть, газ ва қурол"дан бошқа нарса ишлаб чиқарилмайди. 

АҚШнинг ўз лавозимини тарк этишга ҳозирлик кўраётган президенти ўзининг жорий йилдаги сўнгги матбуот анжуманида айтишича, Россия Қўшма Штатларни ўзгартира олмайди, унга таъсир кўрсата олмайди. 

“Руслар бизларни ўзгартира олмайди, заифлаштира олмайди ҳам. Уларнинг мамлакати кичик ва заифроқдир. Уларда нефть, газ ва қуролдан бошқа нарса ишлаб чиқарилмайди. Аммо, улар, биз ўз назоратимизни, қадриятларимизни қўлдан бой берсак, таъсир этишлари мумкин”, — деб қайд этган Оқ уй раҳбари. 

Кўпроқ янгиликлар