Бизнесда муваффақиятсизликдан қўрқмай омадга эришишнинг 7 йўли

Lifestyle 17 Декабрь 2016 13490

Ёшлик даврида ўз ишини йўлга қўйиш ва ҳаттоки кимнингдир стартапида иштирок этиш ҳақидаги фикр кўпчиликда қўрқув уйғотади. Эҳтимол, сиз таълим муассасалари, китоблар ёки интернетдаги амалий тавсиялардан бизнес ҳақида муайян маълумотга эгадирсиз, бироқ бизнесни юритиш асосларини назарий жиҳатдан тушуниш ва уни ҳаётий тажриба орқали англаш ўртасида катта фарқ бор. 

Фаолиятингиз якунида сиз бой билимлар захирасига эга бўласиз ва ўзингиз учун юзлаб сабоқлар оласиз, лекин буларнинг бир қисмини эртароқ, энг яхшиси, 30 ёшгача ўзлаштириш мақсадга мувофиқдир. 

InsiderPro ёшлик даврида эслаб қолиш муҳим бўлган ҳаётий ҳақиқатлар билан бўлишди.

 

1. Энг қадрлиси — одамлар

Амалий жиҳатдан олиб қараганда, муваффақиятли бизнесни ёлғиз қуриб бўлмайди. Сизга кенг имкониятларни очувчи, янги алоқаларни излашда ва қарорлар қабул қилишда ҳушёр бўлишга мажбур қилувчи кишилар жуда қадрлидир. 

Сиз бу бебаҳо сабоқни карьерангизни бошлашдан аввал ўзлаштирсангиз, вақтингизни кераксиз кишиларга сарфламай, узоқ муддат энг яхши инсонлар билан ишлашга муваффақ бўласиз. 

2. Муваффақиятсизликлардан қочиб бўлмайди

Қанча кўп нарса билишингиз ва қанча яхши тайёргарлик кўришингиздан қатъи назар, муваффақиятсизликлардан қочиб бўлмайди. Эҳтимол, сизнинг бизнесингиз омадли бўлар, лекин албатта шундай стратегиялар ва кампаниялар бўладики, улар режаларингизни барбод қилиб юборади, баъзи ғоялар эса ҳеч қандай натижа бермайди. Агар муваффақиятсизликка дуч келган пайтингизда бусиз бўлмаслигини яхши англаб етсангиз, уни қабул қилишингиз осонроқ бўлади. 

Сиз бу тажрибага ўсиш ва ривожланиш учун сабоқ ҳамда имкон сифатида қарашингиз керак. 

3. Вақт — энг қимматбаҳо ресурс

"Вақтинг кетди - нақдинг кетди" мақоли вақтдан ресурс сифатида фойдаланиш қандай кучга эга эканлигига ишора қилади. Масалан, бирор нарсани қанча эрта билсангиз, бундан даромад олишингиз ва лойиҳа устида ишлашингиз учун шунча кўп вақтингиз бўлади. 

Бундан ташқари, бир суткада атиги 24 соат бор, ана шу вақтингизни қандай сарфлашингиздан келиб чиқиб, фойда оласиз. Бу ҳақиқатни қанча тез ўзлаштирсангиз, шунча кўп вақтингизни тежайсиз. 

4. Сўз билан ҳар қандай муаммони ҳал қилиш мумкин

Сўз қудратини тўғри баҳолай олиш муҳим. Суҳбат ёрдамида деярли барча муаммоларнинг пайдо бўлишининг олдини олиш мумкин. Бунинг учун ўз фикрини аниқ баён қилиш ва ҳар қандай мавзуда келишувга эришиш лозим. 

Мулоқот қилиш санъати - узр сўраш, бир тўхтамга келиш ёки вазиятни тўғри тушунтириш орқали сиз мавжуд муаммоларни ҳам бартараф этишингиз мумкин.

5. Мукаммаллик — тараққиёт душмани

Биз бизнес шиддат билан ривожланаётган шароитларда яшаймиз. Агар сиз лойиҳа мукаммал эмаслиги туфайли уни секинлаштираётган бўлсангиз, у ҳолда таназзулга учрашингиз мумкин. Тезкор, эпчил, мослашувчан компанияларгагина омад кулиб боқади.

Ҳеч бир нарса илк уринишдаёқ мукаммал бўлмайди. Асосийси — лойиҳани юритишда мувозанатни сақлай билиш. 

6. Ҳар қандай ғоя амалда қўлланиш имконига эга бўлсин

Сизнинг ғоянгиз ҳар қанча қизиқ ва оригинал бўлмасин, унинг қадри амалга ошириш имконига қараб белгиланади. Масалан, ажойиб бир видео ҳақида ўйлаб қўйдингизу, бироқ уни яратиш жараёнини самарали ташкиллаштириш учун керакли восита бўлмаса, бу ғоядан воз кечганингиз маъқул. 

Бу гаплар барча бизнес-ғояларга тааллуқли. Айтайлик, сизда инқилобий ғоя пайдо бўлди, бироқ иқтисодий жиҳатдан уни амалга оширишнинг имкони бўлмаса, бунга киришмаганингиз яхши. 

7. Ҳар қандай вазиятдан тўғри хулоса чиқаринг

Сиз жуда кўп нарсаларни билишингиз мумкин, лекин фаолиятингиз давомида ўз билимингизни бундан-да бойитиш имконига эгасиз. Раҳбар ёки тадбиркор сифатида ривожланишингиз учун мунтазам равишда янги кўникмалар ва хусусиятларни ўзлаштиришингиз лозим. 

Сиз доимий такомиллашиб бориш орқали бизнес оламида ўзингизга мустаҳкам замин ясайсиз. 

Ҳар жиҳатдан мукаммалликка эришиб бўлмайди, шу боис хато қилишдан ёки сизга фойда келтириши мумкин бўлган имконни қўлдан бой беришдан қўрқманг.

Кун янгиликлари
Pinngle бепул мессенжери: ҳатто интернет яхши ишламайдиган ҳудудларда ҳам ишлайди
Қўқонда нохуш ҳодиса. Она ва фарзандлари ҳалок бўлди
21:38 / 23.03.2017 64820 Жамият
Ўзбекистонда Wi-Fi’ни бошқариш тизими ишлаб чиқилди
21:00 / 23.03.2017 14888 Технология
Блогерлар овози. Югурдакка айланган ўқитувчи
19:57 / 23.03.2017 36149 Жамият
Красноярскдаги туризм ярмаркасида Ўзбекистон павильони гавжум бўлди
Андижонда пиёдани уриб қочган автомашинани ҳушёр фуқаро таниб қолди...
Мактабларда ўқув йили узайди, таътиллар муддатлари ўзгарди
2016 йилда ШҲТ аъзо-давлатлари ўзаро тўпланган инвестициялари 40 миллиард доллардан ошди
18:54 140 Жаҳон
Буюк Британия учун Brexit қиймати 62 миллиард долларга баҳоланди
18:39 255 Жаҳон
Компьютер қирол Георг III ақлдан озган шахс бўлганини аниқлади
Кўпроқ янгиликлар