БМТ бош котиби: биз сурияликларнинг умидини оқлай олмадик

Жаҳон 17 Декабрь 2016 6412
Фото: © RIA

БМТ бош котиби Пан Ги Мун БМТ Хавфсизлик кенгаши сурияликлар билдирган умидни оқлай олмаганини айтди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги. 

"Ҳалаб эндиликда "жаҳаннам" деганидир", деб айтди Пан Ги Мун ва БМТ сурияликларнинг умидини оқлай олмаганини қўшимча қилди.

БМТ бош котиби халқаро ташкилот томонидан Суриядаги вазиятни ҳал қилиш устида энг тажрибали мутахассислар ишлаганини таъкидлаб ўтди. 

"Бироқ бу ерда масала ким музокаралар олиб бораётганида эмас, балки бирдамлик, ҳамдардликнинг йўқлигидадир. Одамлар жуда тор шахсий ёки миллий манфаатларни кўзладилар, бу эса юз минглаб одамларнинг ўлимига олиб келди", деб айтди Пан Ги Мун ҳамда "сурияликлар бирдамлик намоён қилишлари кераклигини, бироқ афсуски, улар умуман тарқоқликларини, минтақавий давлатлар ҳам Сурия ҳукуматини, ҳам қуролланган гуруҳларни қўллаб-қувватлаганларини, БМТ Хавфсизлик кенгашида ягона позиция бўлмаганини" таъкидлаб ўтди.   

БМТ бош котибининг  фикрича, БМТ аъзолари фикрларининг бундай тарқоқлиги террорчиларга шаҳарда ўрнашиб олишга имкон берган.  

 

Кўпроқ янгиликлар