Эрдўған: Туркия терроризмга қарши курашни халқи кўмагида давом эттиради

Жаҳон 17 Декабрь 2016 3608
Фото: Anadoglu

Туркиядаги сўнгги террорчилик хуружлари минтақа, айниқса, Сурия ва Ироқдаги вазият билан чамбарчас боғлиқ. Шунингдек, қўпорувчиликларга иқтисодиётдаги тебранишлар ҳам асос бўлмоқда, деб ишонч билдирмоқда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған. 

Бугун, 17 декабрда Кайсари шаҳрида содир этилган терактга муносабат билдирган давлат раҳбарининг таъкидлашича, террорчилик ташкилотларига қарши аёвсиз кураш турк халқи ёрдамида давом эттирилади.
 
Унинг сўзларига кўра, мазкур қўпорувчилик актлари 79 млнлик Туркиянинг ҳар бир фуқароси, хусусан, армия ва полицияга қарши қаратилган. 

«Террорчилик ташкилотлари Туркия қарши бирлашмоқда. Айниқса, барча захираларидан фойдаланаётган КИП террорчилари фаоллик кўрсатмоқда. Ушбу хуружда ҳам айнан Курдистон ишчи партияси айбдор. Ҳаммаси очиқ ойдин бўлмоқда, улар Туркияни заифлаштиришни ва саъй-ҳаракатларини бошқа томонга йўналтиришни хоҳламоқда», -деб қайд этган президент. 

Кайсари шаҳридаги Эржиес университети яқинида содир этилган қўпорувчилик оқибатида, Туркия Бош штаби маълумотларига кўра, 13 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, 48 нафари яраланган. Миналаштирилган автомобиль автобусга бориб урилган. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33307 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71197 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10078 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134453 Жамият
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 976 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 858 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 1100 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2655 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 598 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 979 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар