«Манчестер Сити» футболчилари Яҳё Туре, Пабло Сабалета, Венсан Компани ва бош мураббийи Хосеп Гвардиола роджество байрами арафасида болалар учун совғалалар улашишди, дея хабар бермоқда Tribuna.uz.

Совғалар улашишдан кейин Пеп стол футболи бўйича бемор болалар ва футболчилар ўртасидаги махсус турнир ташкил қилди.

«Болалар жуда бахтиёр эди. Уларнинг юзида табассумни кўриш – бу шунчаки фантастика. Биз бу шаҳарнинг бир қисмимиз: агар қўлимиздан қандайдир ёрдам бериш келса  – бу биз учун катта шараф», – деди Гвардиола.