Хитой АҚШ билан савдо урушлари бошланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

Иқтисодиёт 17 Декабрь 2016 22021
Фото: Reuters

Хитой молия вазири ўринбосари Чжу Гуанъяо АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп олиб бораётган сиёсат мамлакатлар ўртасида савдо урушларига олиб келиши мумкинлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

«Хитой савдо урушлари рўй берса, жавоб чораларини қўллайди. Улар эса АҚШда иш ўринларини қисқаришига олиб келади. Бироқ, биз бу содир бўлишини хоҳламаймиз, сабаби у ҳар икки томонга ҳам зарар келтиради», - деди амалдор.

Унинг фикрича, савдо урушларининг давомийлиги бир йилдан ошмайди. Гуанъяонинг қўшимча қилишича, мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига умид қилмоқда.

Трамп бир неча бор АҚШда Хитойдан олиб кирилаётган маҳсулотларга махсус божлар солиниши кераклигини маълум қилган. Унинг фикрича, бу ХХРни юань курсини оширишига мажбурлайди. Шунингдек, республикачи бир неча марта Пекинни АҚШнинг иқтисодий душмани деб атаган. Бу ушбу давлатнинг валюта сиёсати билан боғлиқ.

Маълумот учун, Трампнинг инаугурацияси 2017 йилнинг 20 январь куни бўлиб ўтади. У АҚШ президенти лавозимида демократ Барак Обамани алиштиради.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6740 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24325 Жаҳон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56618 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37786 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38817 Lifestyle
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 888 Спорт
Кўпроқ янгиликлар