Хитойнинг Чанчунь (Гирин вилояти) шаҳрида франциялик рассом Николай Попов томонидан тайёрланган 700 та шоколадли ҳайкал намойиш этилди. Бу ҳақда UPI агентлиги хабар бермоқда.

Кўргазмада шоколадли Буддалар, шерлар ва ҳаттоки машҳур Терракота армиясининг кичиклаштирилган нусхасини кўриш мумкин. Бундан ташқари, экспонатлар орасида – Эйфель минораси макети, шунингдек чойнаклар, мусиқа асбоблари, сумкалар ва шоколаддан тайёрланган оёқ кийимларини ҳам учратиш мумкин.

Рассом бундай ғаройиб ишларни яратиш учун 1500 килограммдан ортиқ шоколаддан фойдаланди.