Хитойнинг Сичуань вилоятида эркак ўз тўйида келинлар кўйлагини кийиб олди. Буни у севгилисини хижолатга қўймаслик мақсадида қилган, деб ёзади Daily Mail.

Маълумотларга кўра, У Шуай бўлажак турмуш ўртоғи Оу Цянь билан кўйлакларни қиз семизроқ кўринмаслиги учун алмашишди. Шу тариқа, келин қора костюмда, эркак эса – оқ келин кўйлакда тўйларини ўтказишган. Хитойлик эркакка макияж ҳам қилингани хабар берилди.

«Мен бу билан бир-биримизни қўллаб-қувватлашга тайёрлигимизни кўрсатишга ҳаракат қилдим. Бу турмушга бўлган энг мақбул муносабатдир», - деди Шуай. Эркак келин кўйлакка сиғиши учун эса махсус тикувчи ёрдамидан фойдаланди.